Бухорода бир кунда 30 дан ортиқ бемор коронавирусдан тўлиқ тузалди

Жамият

image

Бугун, 23 апрель куни Бухоро вилоятидан бир йўла 31 нафар бемортўлиқ соғайиб чиқди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Шифо топганларнинг 26 нафари Россиядан, 4 эса Туркиядан  чартер рейслар орқали Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган. 1 нафар бемор коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.  Улардан 27 нафари эркак, 4 нафари аёл. Беморларнинг 6 нафари Тошкент шаҳридан, 5 нафари Самарқанд вилоятидан, 4 нафардан Андижон, Тошкент ва Бухоро вилоятларидан, 2 нафардан Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларидан, 1 нафардан Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах, Фарғона вилоятларидан. Улар орасида энг ёши каттаси 69 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 16 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 83 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 114  нафарга етди.

Шунингдек, Жиззах вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор буткул соғайди. 

Соғайган бемор (эркак) 35 ёшда бўлиб, Жиззах шаҳридан. У коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган. Сўнгги текширувлар унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайган беморлар 486 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача вирус юқтирганлар 1716 нафарни ташкил қиляпти. Бугунгача беморларнинг 7 нафари вафот этган.  

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг,  #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

50

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг