Бухорода “Асакабанк” мансабдорлари Президент қарори билан ажратилган 2 млн долларни ўзлаштирди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бухорода “Асакабанк” АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдори Ўзбекистон Президентининг “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида”ги кўра, мева-сабзавотчиликни ривожлантириш лойиҳаси учун “Осиё тараққиёт банки” маблағлари ҳисобидан ажратилган 2 млн АҚШ долларини ўзлаштириб юборди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Банк мансабдори “Асакабанк” Бухоро вилояти филиали мансабдори ОТБ маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 2 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, бир гуруҳ шахслар, яъни “G.B.A.” МЧЖ раҳбари, “Асакабанк” Бухоро вилояти филиали бошқа мансабдорлари, “Асакабанк” бош офиси мансабдор шахслари ҳамда “K.s” МЧЖ мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктирган.

Улар “Асакабанк”нинг 2017 йилга мўлжалланган кредит сиёсатида белгиланган кредит ажратишнинг умумий мезони талабларига зид равишда, кредит суммасининг гаров таъминоти билан етарли миқдорда таъминланмаганини била туриб, кредит йиғма жилддаги айрим ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан 2 млн доллар миқдоридаги кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш ҳамда мансаб сохтакорлигида ифодаланган хатти-ҳаракатлари билан кредит қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредит асосий қисми тўланмагани натижасида 1 282 630 АҚШ доллари (эквивалентда 13,5 млрд сўм) ҳамда фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 084 АҚШ доллари (эквивалентда 3,7 млрд сўм) миқдорида зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Асакабанк

Баҳолаганлар

164

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар