Бухорода арзимаган пулга уйини фоҳишахонага айлантирганлар аниқланди
3-саҳифа
−
13 Май 2023
9177Бухоро вилоятининг икки туманида арзимаган пул эвазига уйини фоҳишахонага айлантирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, вилоятнинг Когон шаҳар Арабхона кўчасида яшовчи А.Ғ. уйидан хона ажратиб, бир эркак ва аёлнинг ўзаро жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Бунинг эвазига улардан 200 000 сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил этган.
Яна бир ҳолатда жорий йилнинг 5 май куни тахминан соат 16:00 ларда Вобкент туманининг “Халач” маҳалласида яшовчи Қ.М. моддий манфаат илинжида бир эркак ва аёлнинг жинсий алоқада бўлишлари учун алоҳида ўзининг уйидан хона ажратиб шароит яратиб берган. Эвазига эса 100 000 сўм миқдоридаги пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь