Бухорода 70 ёшли фуқаро қўшни аёлни ўроқ билан ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
26 Ноябрь 2021
11124Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Бухоро вилоятида фуқаро А.М. қўшниси фуқаро Ж.М. билан тортишиб қолиши ортидан қўлидаги меҳнат қуроли – ўроқ билан унинг чап кўкрагига уриб, ўлдириб қўйди. Ўзаро тортишувга эса кўчада турган дарахтнинг кимга тегишли экани борасида кечган баҳс сабаб бўлган. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат тахминан 08:30 атрофида вилоятнинг Ғиждувон тумани “Гаждумак” маҳалласида содир бўлган. 1951 йилда туғилган А.М. ўзи яшаб келаётган уйининг олдида ободонлаштириш ишларини олиб бораётиб, дарахтларни бутаётган вақтида, қўшниси 1966 йилда туғилган фуқаро Ж.М. уйидан чиқиб келиб, буталган дарахтнинг ўзига тегишли эканлигини иддао қилган. Шунингдек, у дарахт таналарини кесганлиги учун қўшнисига эътироз билдирган.
Шу билан икки ўртада келиб чиққан келишмовчилик жанжалга айланиб, фуқаро А.М. қўлидаги иш қуроли – ёғоч дастали ўроқ билан Ж.М.нинг чап кўкрак соҳасига бир маротаба қасддан уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи олган тан жароҳати билан шу ернинг ўзида вафот этган.
Суд тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, марҳума Ж.М. ўткир санчиб кесувчи жисм таъсирида чап елка юқори орқа юзасидан чап кўкрак қафасига ўтиб, чап ўпка ва юрак чап бўлмасига кириши оқибатида олган жароҳати ортидан ўткир ички ва ташқи қон кетиши сабаб вафот этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан судга оид тиббий, криминалистика ҳамда биология экспертизалар тайинланган бўлиб, туман прокуратураси томонидан фуқаро А.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва гумон қилинувчи Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь