Бухорода 69 ёшли отахонни поезд уриб кетди

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида темирйўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтишга ҳаракат қилган 69 ёшли отахонни поезд уриб кетди. Бу ҳақида “Замон” информацион дастури хабар берди. 

Маълум бўлишича, бухоролик бу фуқаро темирйўлдан доимий кесиб ўтишга одатланган. Aна шундай қоидага зид тарзда йўлни кесиб ўтаётган машъум кунда “Тошкент-Волгаград” йўналиши бўйлаб келаётган поезд  отахонни уриб кетган ва воқеа жойида вафот этган.

Вилоят транспорт бошқармаси томонидан бу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида темирйўлга яқин ҳудудларда яшовчи аҳоли билан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг