Бухорода 63 ёшли ака ўз синглисини пичоқлаб ўлдирди
3-саҳифа
−
08 Июль 2021
11217Бухорода 63 ёшли фуқаро ер-жой талашиб, 58 ёшли синглисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати QALAMPIR.uz’га хабар берди.
Қайд этилишича, ака-сингил маълум вақт давомида ер-жой талашиб юрган. Ушбу можаролар кейинчалик жанжалга айланиб, жаҳл устида ака ўз синглисини пичоқлаб қўйган.
Хабарга кўра, ака синглисининг кўкрак қафаси ҳамда бел соҳасига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Ҳодиса оқибатида аёл оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида айбланувчи қамоққа олинган.