Бухорода 32 ёшли қозонхона ишчиси ўзини отиб қўйди
3-саҳифа
−
12 Январь
8907Бухорода 32 ёшли қозонхона ишчиси пневматик қуролдан ўзини отиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Қайд этилишича, 32 ёшли қозонхона ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб пневматик қуролдан ўзини отиб қўйган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳумнинг ўлими бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 1991 йилда туғилган аёл устига суюлтирилган газ конденсатини сепиб, ўз жонига қасд қилганди.