Бухорода 3 киши канализацияда заҳарланиб, вафот этди
Жамият
−
24 Июль 2020
10013Бугун, 24 июль куни Бухоро шаҳрида “Бухоро махсус сув кўрилиш” МЧЖнинг 3 нафар ходими канализацияда заҳарланиб вафот эди. Яна бир нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Тахминан соат 11:00 ларда “Бухоро махсус сув кўрилиш” МЧЖ ходимлари Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган янги қурилаётган кўп қаватли уйларнинг канализация қувурларини шаҳарнинг асосий канализация тизимига улаш ишларини олиб бораётган бўлган. Ишчилар 47 ёшли А.К. ва 45 ёшли С.Б. қувурларни монтаж қилиш жараёнида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланишлари оқибатида ҳушидан кетган.
Уларнинг шериги 27 ёшли З.Ш. ёрдам бериш мақсадида канализация қувурига тушган вақтида у ҳам канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб ҳушидан кетган. Уларнинг яна бир шериги 41 ёшли С.А. ёрдам бериш мақсадида ушбу қувурга тушиб заҳарланишдан ҳушидан кетган.
Атрофда тўпланган аҳоли томонидан фақатгина С.А.гина қутқариб қолинган бўлиб, унинг шериклари 47 ёшли А.К., 45 ёшли С.Б. ва 27 ёшли З.Ш. эса ҳодиса жойида канализациядан чиқаётган газлардан заҳарланиб вафот этган.
Ҳозирда фуқаро С.А. шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса жойига тергов гуруҳи чиқиб, воқеа жойини кўздан кечириб, тергов олди суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь