Бухорода 26 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди
Жамият
−
07 Январь 2023
9690Бухоро вилоятида "газ заправкалар" томонидан 26 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 5 январидан 6 январига ўтар кечаси вилоятнинг айрим метан газ ёнилғи қуйиш шохобчаларида ўрганишлар ўтказилган.
Ўрганиш давомида Вобкент туманидаги “Дилдора” ва “Осиё Бухоро газ” номли масъулияти чекланган жамиятларга қарашли 3 та шохобчадаги табиий газ қувурларига ўрнатилган “Автопилот-ПРО” русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд импульс трубкаси маҳкамлангани ҳамда газ ўтиш ҳаракати пасайгани маълум бўлган. Натижада газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланган.
Бунинг ортидан “Дилдора” МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда “Осиё Бухоро газ” МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Озода Чориева
LiveБарчаси