Бухорода 2 йигит таниш қизга шахсий расм ва видеолари билан “шантаж” қилди 

3-саҳифа

image

Бухоро вилоятида қизнинг беҳаё расм ва видеоларини тарқатмаслик учун пул ундириб келган икки шахс ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти Ички ишлари Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Бухоро шаҳар Ғиждувоний кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган Х.А. ва Бухоро шаҳар Сомий кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган А.И.лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктирган. Улар вилоятнинг Жондор туманида яшовчи бир қизнинг беҳаё расм ва видеоларини тарқатиш ва шарманда қилиш билан қўрқитиб келган.

Улар жорий йилнинг 6 февраль кунидан бошлаб бир неча маротаба қиздан пул талаб қилган. Охирги маротаба талаб қилинган 15 000 000 сўмдан 9 900 000 сўм миқдоридаги пулларни олган. Аммо шу билан ҳам кифояланмасдан яна 4 100 000 сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилган.

Қизнинг Бухоро вилояти ИИБга қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу икки шахс Бухоро шаҳар Педагогика институти олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Бухоро ИИБ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг