Бухорода 2 кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганлар ушланди

Crime

image

Бухоро вилоятида 2 кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганлар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Ш. ва унинг жиноий шериги У.Ж. ушланган.

Улар 2 нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

63

Rating

3

Rate this article

Share with your friends