Бухорода 17 ёш қизни фохишаликка мажбурлаган аёл ушланди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 15 февраль куни Бухоро вилояти Бухоро тумани Саховат маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган аёл Когон тумани Туткунда қишлоғида яшовчи 2006 йилда туғилган қизни турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга жалб қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Мижоз сифатида келган фуқародан 1,1 млн сўм пулларни олиб, фоҳишахона ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, 131-модда (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 4-қисмига кўра айбланувчи (вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда фоҳишахона ташкил этиш) 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг