Бухорода 14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган чўпонга суд ҳукми ўқилди
3-саҳифа
−
30 Июнь 2021
81822Бухорода вояга етмаган, 14 ёшли қиз билан жинсий алоқада бўлган чўпон 3 йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати QALAMPIR.uz га хабар берди.
Аниқланишича, воқеа 2020 йилнинг 14 ноябрь куни соат тахминан 10:00 ларда содир бўлган. Чўпон 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизни Қоракўл туманидаги фермер хўжалигига олиб бориб, бир мартоба жинсий алоқада бўлган. Шундан сўнг, у қизни шарманда қилиш билан қўрқитиб, доимий равишда у билан жинсий алоқада бўлиб келган.
Охир-оқибат 2021 йил 21 январь куни ҳолатни онаси М.Р.га айтиб берган. 22 январь куни фуқаро М. Р. туман ИИБга ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилиб, А.С.га нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Ҳолат бўйича очилган жиноят иши Қоракўл туман судида кўриб чиқилган ва вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа қилиб келган 32 ёшли эркакка Жиноят кодексининг 128-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми “а” банди билан 3 йил қамоқ жазоси тайинланган.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси