Бухоро вилояти ҳокимига вазирликдан биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Хабарингиз бор, айни вақтда Бухоро шаҳрида Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтяпти. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам қатнашяпти.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нозимжон Холмуродов тайинланди.

Маълумот ўрнида, Нозимжон Холмуродов 1977 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 1995 йил Туркия Республикаси Гази университетини ва 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги истисодчи-статист.

Нозимжон Холмуродов 2018 йил қисқа вақт давомида Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

Кейинроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси инвестиция жараёнлари ва дастурларини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири (2018-2019 йй.), 2019 йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Аввалроқ, Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Фарҳод Умаров Вобкент тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Нозимжон Холмуродов

Баҳолаганлар

328

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар