Бухоро ва Сирдарёда коронавирусга чалинганлар сони кўпайди

Жамият 11783
image

2020 йил 21 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 63 нафарга кўпайди ва жами беморлар  сони 6216 га етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 13 нафари Бухоро вилоятида (шундан 2 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 11 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Сирдарё вилоятида (шундан 1 нафари хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
 
Айни пайтда Ўзбекистонда 4290 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.
 
Мамлакатдаги 1907 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 15 нафари оғир, 1 нафари ўта оғир аҳволда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 398
Рейтинг: 3
t
×