Бухоро – Тошкент йўналишида қатновчи поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди
Local
−
15 November 2019 6562 1 minute
Кеча, 14 ноябрь куни Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
14 ноябр куни соат 18:55 да 9-сонли “Шарқ” поезди “Жомбой” станциясида техник носозлик туфайли тўхтади. Электровозда кузатилган носозлик қисқа муддатда бартараф қилиниб поезд ўз йўналишида ҳаракатини давом эттирди.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маъмурияти юзага келган ушбу ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.
Live
All