Бухоро шаҳар судининг судьяси касбий шаънига доғ туширгани учун бўшатилди

Жамият 5378
image
-

Тошкент ва Бухоро шаҳри судьялари лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Судьялар олий кенгаши қарори билан ёзма аризасига биноан ҳамда судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган, шунингдек, суднинг обрўсига путур етказадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этгани учун Завқиддин Музафаров Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилган. 

Бундан ташқари, ёзма аризасига биноан Илҳомжон Ражабов Тошкент шаҳар Тошкент туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 234
Рейтинг: 3.1
t
×