Бухоро прокурорининг Президентга мурожаати бўйича Республика идоралараро комиссияси тузилди
Жамият
−
15 Декабрь 2020
32274Хабарингиз бор, бир неча кун аввал Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Президент Администрацияси раиси Зайнилобиддин Низомиддиновга Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ва унга нисбатан ўтказилаётган ноқонуний текширувлар юзасидан мурожаат қилган эди. Ушбу мурожаатни атрофлича ўрганиш мақсадида бир қатор идоралар ҳамкорлигида Республика идоралараро комиссияси тузилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонасидан хабар берилди.
Гап шундаки, жорий йил 11 декабрь кунидан буён интернет тармоғи орқали Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов томонидан тарқатилган видеомурожаатларда прокуратура органларининг айрим ходимлари томонидан қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилаётгани маълум қилинган.
Жасур Фозиловнинг важларини синчковлик билан ҳар томонлама ва холисона текшириш ҳамда ҳолатга баҳо бериш мақсадида жорий йил 14 декабрь куни Республика идоралараро комиссияси тузилди.
Комиссия таркибига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Олий Мажлис Сенати, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонасининг масъул ходимлари киритилди.
Комиссия мурожаатда келтирилган қонунбузарлик ҳолатларини жойига чиққан ҳолда, Жасур Фозиловнинг барча важларини бевосита ўзининг иштирокида чуқур ва холисона ўрганилишини ташкил этади.
Текшириш натижалари бўйича қўшимча равишда хабар берилади.
LiveБарчаси