Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинади

Жамият

image

Кореянинг SK Engineering компанияси Ўзбекистонда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини ишлаб чиқди.

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 1997 йилда ишга туширилган ва ўша пайтдан бери модернизация қилинмаган. Уни модернизация қилиш бўйича лойиҳа Корея компанияси ва “Ўзбекнефтегаз” ўртасида шу йил апрель ойида имзоланган шартнома доирасида тайёрланган. 

Унинг қиймати 553 миллион долларга баҳоланмоқда ва у уч босқичда амалга оширилади ва 2025 йилга келиб нефт ва газ конденсатини қайта ишлаш ҳажмини йилига 2,5 миллион тоннагача оширишга имкон беради.

Шу билан бирга, заводда Евро-5 стандартидаги 1,2 миллион тоннагача бензин, 200 минг тонна авиакеросин, 750 минг тонна дизел ёқилғиси ва 30 минг тонна мазут ишлаб чиқарилади. 

Ҳисоботда айтилишича, ҳозирги вақтда лойиҳани амалга ошириш учун корейс компанияси томонидан тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш имконияти ишлаб чиқилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг