Бухоро ИИБдан сўроққа чақирилган йигитнинг ўлиги чиққани айтилмоқда. ИИВ ҳолатни рад этди
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
10026Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ИИБ биносида 1985 йилда туғилган фуқаро Ҳ.Қ. вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Унда айтилишича, марҳум машина савдоси билан шуғулланган, харидорлар билан пул бўйича муаммо келиб чиққан, ИИБ ходимлари бўлимга чақирган. 29 ноябрь куни марҳумнинг укасига телефон қилиб, “акангни олиб кет”, дейилган. Марҳумнинг укаси ИИБ биносига келса, “акангни тез ёрдам олиб кетди”, дейилган.
Марҳумнинг яқинлари тез ёрдам биносига борса, марҳум аллақачон вафот этгани айтилган. Қариндошларининг маълум қилишича, унинг танасида қийноқ ва жароҳат излари, хусусан бош қисми қаттиқ шикастланиш бўлган.
Ҳолат бўйича Ички ишлдар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов маълумот берди. Унга кўра, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Бухоро шаҳар ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Тергов гуруҳи юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан қўзғатилган жиноят иши бўйича, гувоҳ тариқасида жалб этилган фуқаро Қ.Ҳ. соат тахминан 15:00 ларда Бухоро шаҳар 4-сон ИИБга жиноят иши ҳужжатлари билан танишиш учун келиб, лекин терговчи хизмат вазифаси билан бошқа жойда бўлганлиги сабабли, ИИБ биносига кирмасдан, қайтиб кетган.
Фуқарони ИИБ биносига кирмасдан кетган ҳолати видеотасвирга муҳрланган.
Шундан сўнг фуқаро Қ.Ҳ. 80 Z 015 ОА давлат рақам белгили Matiz такси автомашинасини тўхтатиб, уни Бухоро шаҳридаги “Файзиобод” жомъе масжидига олиб боришини сўраган. Йўлда фуқаро Қ.Ҳ.нинг соғлиғи ёмонлашиб, оғзидан кўпик чиқиб, ҳушини йўқотган. Ҳайдовчи ҳушсиз йўловчини тезкорлик билан Бухоро шаҳар шифохонасига етказган.
Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан фуқаро Қ.Ҳ. шу куни соат тахминан 21:00 ларда шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. Суд-тиббиёт экспертизасининг бирламчи хулосасига кўра, ўлим “Тутқаноқ синдроми, ўпка ва мияга кислород ўткир етишмовчилиги” оқибатида юз берган. Текширув жараёнида мурдани баданида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.
Ҳолат Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь