Бухоро ҳокимининг ўринбосари Воитовнинг ўрнини олди

Жамият 8238
image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 30 август куни имзолаган фармони билан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари тайинланди. Унга кўра, эндиликда ушбу лавозимда Нозим Холмуродов фаолият олиб боради. Бунгача у Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллаб келаётган эди.

Нозимжон Қосимович Холмуродов  1977 йили Бухоро вилояти,  Қоракўл туманида туғилган. 

Маълумоти – олий. 1998 йил Туркия Республикаси Гази университетини, 2005 йил  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. 

1998-2001 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси корхоналар мониторинги ва молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили бошқармаси етакчи мутахассиси, бош мутахассиси, бўлим бошлиғи;

2001-2005 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси Корхоналар мониторинги ва молиявий-хўжалик фаолияти таҳлили бошқармаси бошлиғи;

2005-2006 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси монополист ва иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва таркибий ўзгартириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

2006-2010 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқарма бошлиғи;

2010-2013 йилларда – Тошкент шаҳар монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқарма бошлиғи;

2013-2015 йилларда – Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва таркибий ўзгартириш бош бошқармасининг молиявий-иқтисодий таҳлил ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш бошқармаси бошлиғи;

2015-2017 йилларда – Меҳнат вазирлиги Меҳнат муҳофазаси ва меҳнат шароитлари экспертизаси бошқармаси бошлиғи;

2017-2018 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудларнинг туризм салоҳиятини  ривожлантиришни мувофиқлаштириш  бошқармаси бошлиғи;

2018-2018 йилларда – Вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш,  эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

2018-2019 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси инвестиция жараёнлари ва дастурларини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири;

2019-2021 йилларда – Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

2021 йилдан Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Азиз Воитов Қишлоқ хўжалиги вазири лавозимига тайинланганди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 159
Рейтинг: 3
t
×