Бухоро ҳокимига ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 21 август куни Жамшид Фазлиддинович Шаропов – Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълумот учун, Жамшид Шаропов 1984 йил 27 январда Ғиждувон туманида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университети, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахасссислиги-иқтисодчи.  

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда АТ “Пахта Банк”нинг Бухоро вилояти бошқармаси банк жараёнлари бўлими иқтисодий бўлинмаси мутахассиси сифатида бошлаб, АТБ “Агробанк” Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи (2014-2020), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бухоро вилояти бош бошқармаси бошлиғи (2020-2021), Шофиркон тумани ҳокими (2021-2023), АТБ “Агробанк” агросаноат мажмуаси корхоналарини молиялаштириш департаменти директори ўринбосари (2023-2026) лавозимларида фаолият юритган.

Айни пайтга қадар у АТБ “Агробанк” муаммоли кредитлар билан ишлаш департаменти директори вазифасида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Санъатбек Салаев Хоразм вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилгани ва унинг ўрнини Шерзод Бердиев эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг