БухДУ ўқитувчиси “арзон совға” сабаб талабага пўписа қилди. Вазирлик устозга чора кўрди
Жамият
−
14 Март 2021
10203Ижтимоий тармоқларда Бухоро давлат университети ўқитувчиси 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан талабалари унга 300 минг сўмлик “жуда арзон” совға бергани учун пўписа қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Эшитиб ол, эртага кафедрага келиб, 200 минг сўм пулингни олиб кет. Мен майда-чуйдани деб обрўйимни ерга урмайман. Аниқ устимдан кулгансанлар. Агар гулдаста 100 минг турса, демак жами 300 минг йиғгансанлар. 300 мингни 23 га бўлса, 13 мингдан тўғри келади. Мен сизларга нима берса хурсанд бўлиб кетадиган гўл ёки қишлоқиманми? Ҳозироқ манзилингни айт, [совғани] ўзим олиб бориб, қўлингга топшираман. 200 минг эмас, 300 минг сўм. Ёки карта рақамингни айт, пул ўтказаман. Энди ҳаммаси бошқача бўлади”, деган Мактабгача ва бошланғич таълим факультети ўқитувчиси.
Мазкур ҳолат юзасидан Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги расмий баёнот берди. Унга кўра, ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
“Ўрганишлардан сўнг, мазкур ўқитувчи билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг тегишли моддасига мувофиқ бекор қилинди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбарияти тизимда коррупциянинг ҳар қандай кўриниши ҳамда манфаатлар тўқнашувига нисбатан муросасиз муносабатда бўлади ва шу кунларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши "комплаенс назорат" тизими жорий этилаётганини маълум қилади”, дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик ижтимоий тармоқ вакиллари ва талабаларга миннатдорлик билдириб, бу ҳолат барча ОТМларда муҳокама қилинишини таъкидлаган.
LiveБарчаси