Бугунги кунда қанча она алимент тўлайди?
Жамият
−
28 Июнь 2021
7656Бугунги кунда оилага енгил-елпи қараш, уни муқаддас деб санамаслик, арзимаган сабабларга кўра фарзандларини тирик етим қилаётганлар сони йилдан йилга ошиб бормоқда. Шу ўринда алмент тўловчилар ҳам. Аҳоли орасида “алимент” деганда фақат ота ўз фарзандига давлат томонидан белгиланган маълум бир моддий маблағ бериши тушунилади. Ачинарлиси, бугунги кунда жамиятда нафақат алимент тўловчи оталар, балки фарзанди тарбиясидан воз кечган алимент тўловчи оналар ҳам кўпаймоқда. Оиладаги масъулятли ва шарафли вазифани чин дилдан, ҳеч нолимай бошини мағрур кўтариб, ҳаёт қийинчиликларига ўзида куч топиб, атрофдагиларига мададкор инсон бу – аёл, яъни мўътабар она. Афсуски аёллар орасида шундай шарафли номга доғ тушираётганлар ҳам бор.
QALAMPIR.UZ таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига ҳозирда қанча алимент тўловчи ота-она мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш юзасидан сўров хати юборган эди.
Жорий йилнинг 26 июнь ҳолатига кўра республика бўйича 280 068 нафар алимент тўловчи мавжуд бўлиб, шундан 2364 нафари аёлларни ташкил қилмоқда. Алимент тўловчилар умумий сонига кўра вилоят кесимида қуйидаги кўринишда:
1. Фарғона вилояти – 33 346 нафар;
2. Андижон вилояти – 31 266 нафар;
3. Самарқанд вилояти – 31 029 нафар;
4. Тошкент вилояти – 28 041 нафар;
5. Наманган вилояти – 25 708 нафар;
6. Тошкент шаҳар – 24 336 нафар;
7. Сурхондарё вилояти – 21 680 нафар;
8. Қашқадарё вилояти – 17 492 нафар;
9. Бухоро вилояти – 15 837 нафар;
10. Қорақолпоғистон Республикаси – 12 295 нафар;
11. Навоий вилояти – 11 137 нафар;
12. Хоразм вилояти – 9 814 нафар;
13. Жиззах ваилояти – 9 560 нафар;
14. Сирдарё вилояти – 8 520 нафар;
Бунда алимент тўловчи аёллар вилоят кесимида қуйидагилар:
1. Фарғона вилояти – 204 нафар;
2. Андижон вилояти – 162 нафар;
3. Самарқанд вилояти – 355 нафар;
4. Тошкент вилояти – 405 нафар;
5. Наманган вилояти – 157 нафар;
6. Тошкент шаҳар – 190 нафар;
7. Сурхандарё вилояти – 154 нафар;
8. Қашқадарё вилояти – 95 нафар;
9. Бухоро вилояти – 182 нафар;
10. Қорақолпоғистон Республикаси – 125 нафар;
11. Навоий вилояти – 139 нафар;
12. Хоразм вилояти – 99 нафар;
13. Жиззах ваилояти – 49 нафар;
14. Сирдарё вилояти – 48 нафар;
Бола тарбиясининг маънавий юксалишида ота-она бараварига ҳаракат қилмоғи лозим. Бола камолотига алимент тўлаш билан эришилмайди. Чунки боланинг тўғри тарбияланиши ва маънавий юксалиши жамиятнинг келажагини белгилайди. Дарҳақиқат, машҳур ўзбек маърифатпарвари, шоири ва жамоат арбоби Абдулла Авлоний тарбия ҳақида шундай деган эди:
“Тарбия биз учун ё ҳаёт — ё мамот, ё нажот — ё ҳалокат, ё саодат — ё фалокат масаласидир”.
XX аср ўзбек адабиёти, фани ва маданиятининг йирик вакили Абдурауф Фитрат эса шундай деган:
“Ҳар бир оиланинг саодати ва иззати шу халқнинг ички интизоми ва тотувлигига боғлик. Тинчлик ва тотувлик эса миллат оилаларининг интизомига таянади, мамлакат ва миллатлар ҳам шунча кучли бўлади. Агарда бир мамлакатнинг аҳолиси ахлоқсиз ва жоҳиллик билан оилавий муносабатларни заифлаштириб юборса ва интизомсизликка йул қуйса шунда бу миллатнинг саодати ва ҳаёти шубҳа остида қолади”.
LiveБарчаси