Бугундан россияликларнинг Украинага кириши янада қийинлашди

Олам 9551
image

Украина бугун, 1 июлдан бошлаб россияликлар учун виза режимини жорий қилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, Киев Россия билан дипломатик муносабатларни узиши ва мамлакат ҳудудидаги Украина элчихонаси ҳамда консулликларнинг фаолиятини тўхтатиши муносабати билан россияликлар энди қўшни давлатга бориш учун виза олишлари керак бўлади. 

Бунинг учун эса Россия фуқаролари Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Калининград, Қозон, Новосибирск, Ростов-на-Дону ва Самара шаҳарлардаги марказларга мурожаат қилиш керак бўлади. Украина Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, шундан сўнг, виза сўровлари мамлакатнинг бошқа давлатлардаги дипломатик муассасалари томонидан ваколатли органлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.

Шу билан бирга, россияликларда виза бўлган тақдирда ҳам, Украина ҳудудига кириш рад этилиши мумкин. Чегарани кесиб ўтишга рухсат бериш бўйича якуний қарор Украина чегарачилари томонидан қабул қилинади.

Давлат чегара хизмати маълумотларига кўра, паспорт ҳужжатларининг тўғри бўлиши, мамлакатга киришда чекловлар ҳақида маълумотларнинг йўқлиги, сафар мақсадини тасдиқлаш ва етарли маблағ бўлиши чегарани кесиб ўтишга имкон беради.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 249
Рейтинг: 3
t
×