Бугундан Канадада коронавирус билан боғлиқ қоидалар кучайтирилди

Олам

image

Бугун, 10 октябрдан бошлаб Канадада коронавирус билан боғлиқ қоидалар кучайтирилди. Пойтахт Оттава ва мамлакатнинг энг йирик шаҳри Торонтода яшовчиларга бар, ресторан, спорт заллари, кинотеатрлар ва казиноларга бориш тақиқланди. Бу ҳақда СBС хабар берди. 

Ушбу чоралар Онтарио жанубидаги Пил ҳудудига ҳам тегишли. Улар камида 28 кун давом этади. 

Онтарио расмийлари одамларни уйларидан фақат ўта зарур бўлганда чиқишга чақирган. Аммо мактаблар ва болалар боғчалари ҳозирча очиқ қолмоқда. 

Расмийларнинг фикрига кўра, агар вазият шундай давом этса, ҳудуд Италия шимоли ёки Нью-Йоркдаги каби "энг ёмон сценарийларга" дуч келиши мумкин.

Маълумот учун пандемия бошланганидан бери Онтариода коронавирус инфекцияси юқтирганларнинг умумий сони 57 мингдан ошган. 2 минг 997 нафар ўлим ҳолати кузатилган. 

Канадада умумий ҳисобда 178 мингдан кўп касаллар рўйхатга олинган, 9 минг 586 киши вафот этган. 149 мингдан ортиқ киши соғайган.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус юқтирганлар сони 37 миллиондан ошди. 1 миллиондан ортиқ киши касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг