Ернинг энг кекса аёли - япониялик Канэ Танака бугун, 2 январь куни 118 ёшга тўлди. Бу ҳақда NHK'га асосланиб хабар берилган.
Аёл 1903 йил 2 январда туғилган. 2018 йилнинг 22 июлидан бери Ернинг энг кекса одами унвони Танакага тегишли бўлиб келмоқда.
2020 йил ноябрь ойида Танаканинг Токиода ўтказиладиган Олимпия машъаласи эстафетасида иштирок этиши маълум бўлган. Унга кўра, Танака жорий йил 11 май куни ногиронлар аравачасида 200 метр масофа босиб ўтиши керак бўлади.