Бугун ва эртага Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча газсиз қолади

Жамият 10804
image

Эртага, 3 август куни Тошкентнинг Сергели ва Чилонзор туманида айрим ҳудудлар газ таъминотидан вақтинча узилади. Бу ҳақда “Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали маълум қилди.

2021-2022 йиллар куз - қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида, “Sergelitumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан туманнинг “Олтин водий” ҳамда “Қум ариқ” маҳаллалари истеъмолчилари учун ўрнатилган ГТПни ўрнатиш ва улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 3 август куни соат 11:00 дан 18:00га қадар “Олтин водий”, “Аэропорт ҳудуди”, “Оби Раҳмат” маҳаллаларидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Шунингдек, Филиалнинг “Chilonzortumangaz” газ таъминоти бўлими томонидан Чилонзор тумани ер ости газ қудуғидаги ўрта босимли зулфинни таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли, 2021 йилнинг 2 август куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар “Тирсакобод”, “Дўмбирабод”, ”Катта Дўмбирабод” ҳамда “Гавҳар” кўчасидаги аҳоли ва улгуржи истеъмочиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Hududgaz Poytaxt” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли газ таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 190
Рейтинг: 3.1
t
×