Бугун ўзбекистонлик уч нафар ММА устаси Абу-Дабидаги промоушенда октагонга чиқади

Спорт

image

Бугун, 20 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида UAE Warriors промоушенининг жанглари ўтказилади. Турнирда уч нафар ўзбекистонлик ММА усталари ўз жангларини ўтказишади. 

Илҳом Назимов – Хазар Рустамов (Озарбайжон)
Жаҳонгир Жумаев – Дилан Салвадор (Франсия)
Жавоҳир Имамов – Улан Тамгабаев (Қозоғистон).

Маълумот учун, кеча, 19 октябрь спортчилар мусобақа олди вазн ўлчаш маросимида иштирок этишганди. Натижаларга кўра, Жаҳонгир Жумаев 70,80 кг вазн кўрсатди. Илҳом Назимов эса 65,65 кг тош босган бўлса, Жавоҳир Имамовнинг вазни 66,10 кг чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, Warriors промоушенининг жанглари бугун, Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг