Бугун ўзбек шахматчилари Жаҳон чемпионлиги учун дона суради
Sport
−
25 November 2022 9043 1 minute
Бугун, 25 ноябрь куни Исроилнинг Қуддус шаҳрида шахмат бўйича FIDE жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланади. Ўзбекистон жамоаси йирик мусобақа ғолиблиги учун баҳсга киришади.
Ўзбекистонлик шахматчиларга ҳал қилувчи беллашувда Хитой вакиллари рақиблик қилади. Хитойликлар ярим финалда Испаниядан устун келишганди. Ўзбек шахматчилари эса ярим финалда Ҳиндистон жамоасини доғда қолдирди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги финал партияси бугун, Тошкент вақти билан соат 18:00да старт олади.
Live
All