Бугун UFC`нинг энг қизиқарли жангларидан бири бўлиб ўтади

Спорт 4937
image

Бугун, 31 октябрь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида рестлинг бўйича кутилган турнир бўлиб ўтади.

Оқшомнинг қизиқарли жангларидан бири оғир вазнда собиқ UFC чемпиони Кейн Веласкес ҳамда яна бир собиқ UFC чемпиони Брок Леснар ўртасида ўтказилади. Бугунги жанг олдидан бу икки спортчи ҳам тарозидан ўтди. Веласкес 113, 4 килограмм, Леснар эса 129,7 килограмм тош босди.  

Маълумот учун, WWE Crown Jewel турнири бугун Ар-Риёд шаҳридаги Қирол Фаҳд номли халқаро стадионда ўтказилади. Оқшомнинг марказий жангида супероғир вазн тоифасида мағлубиятсиз одимлаётган, собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри машҳур рестлер Браун Строумэнга қарши рингга чиқади.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.0
t
×