Бугун Тошкентнинг 3 тумани аҳолиси газсиз қолади

Жамият

image

Бугун, 29 март куни таъмирлаш ишлари сабабли пойтахт Тошкентнинг Янгиҳаёт, Сергели ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилшича, Янгиҳаёт тумани Сатторова кўчаси ва Спутник 4-мавзеси, Индекс бозори ёнидаги газ қувурларига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли бугун соат 10:00 дан 18:00 га қадар:

Янгиҳаёт туманидаги “Ибрат”, “Олчазор”, “Навқирон”, “Ал-Фарғоний”, “Дўстлик”, “Иқбол”, “Йўлдош”, “Тошкент, “Файзил”, “Чортоқ” маҳаллаларидаги 3491 та уй хўжаликларида ва кўп қаватли уйлардаги жами 4437 та аҳоли хонадонларида ҳамда 234 та улгуржи истеъмолчилари газ таъминотидан вақтинча узилади.

Шунингдек, Сергели туманининг “Нилуфар”, “Илтифот”, “Софдил” маҳаллалари ҳудудидаги 288 та уй хўжаликларида ва кўп қаватли уйлардаги жами 2718 та аҳоли хонадонларида ҳамда 36 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Бундан ташқари, Юнусобод тумани “Тикланиш” маҳалласи ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.

Шу сабабли бугун 10:00 дан 18:00 гача Юнусобод туманининг “Тикланиш” маҳалласидаги 400 та уй хўжаликларида ҳамда мазкур маҳалладаги 10 та улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади Энергетика вазирлиги хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

газ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг