Бугун Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади
Жамият
−
19 Август 2022
5764Бугун, 19 август куни Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси кутиб олиниши муносабати билан Тошкентдаги қатор кўчалар вақтинча ёпилади.
Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг қуйидаги кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади:
• Тошкент халқаро аэрапортидан Қумариқ ва Содиқжон Толипов кўчалари бўйлаб Нукус кўчасигача;
• Нукус кўчасидан унинг Ойбек кўчаси билан кесишмасигача;
• Ойбек ва Афросиёб кўчаларидан Афросиёб кўчасининг Шароф Рашидов кўчаси билан кесишмасигача;
• Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб унинг Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
• Навоий шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Амир Темур шоҳ кўчаси билан кесишмасигача;
• Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб унинг Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасигача;
• Ислом Каримов кўчаси бўйлаб унинг Ботир Зокиров кўчаси билан кесишмасигача;
• Ботир Зокиров кўчасидан Пахтакор кўчаси 79-уйгача.
Ҳайдовчилардан вақтинча айланма йўллардан фойдаланишлари сўралган.
LiveБарчаси