Бугун Тошкентдаги бир нечта маҳалла электр энергиясидан узиб қўйилади

Жамият

image

Бугун, 3 июль куни Тошкент шаҳрининг айрим маҳаллаларида яшовчи фуқаролар электр таъминотидан вақтинча узиб қўйилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамияти Тошкент шаҳар филиали Матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, бугун, 3 июль куни узоқ вақт давомида фойдаланишда бўлган электр таъминоти кабелларини, трансформаторларни модернизация қилиш ҳамда шу орқали истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида қуйидаги манзилларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

• соат 09:00 дан 14:00 гача: “Ракат” МФЙда қисман;
• соат 09:00 дан 17:00 гача: “Байналминал” ва “Тонг юлдузи” МФЙларида қисман;

“Ўз навбатида юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.

Шунингдек, хабарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи аҳолидан узр сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент svet

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг