Бугун Тошкентдаги 1 туман аҳолиси газсиз қолади
Жамият
−
01 Апрель 2023 5361 1 дақиқа
Пойтахт Тошкентнинг Чилонзор туманидаги айрим жойларида таъмирлаш ишлари сабабли табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг “Хирмон-тепа” маҳалласи ҳудудидан ўтган ер усти ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари амалга оширилади.
Шу туфайли бугун, 1 апрель куни соат 10:00 дан 17:00 га “Хирмон-тепа”, “Кичик хирмон-тепа”, “Катта хирмон-тепа” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлардаги жами 5 306 та хонадонда ҳамда 14 та улгуржи истеъмолчиларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
“Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь