Бугун Тошкентда қатор кўчалар қисман ёпилади
Жамият
−
18 март 2023 7681 1 дақиқа
Бугун, 18 март куни Наврўз байрами муносабати билан пойтахт Тошкентда Отлиқ кавалерия паради ўтказилади. Шу муносабат билан соат 17:00 дан 18:00 га қадар пойтахтдаги қатор кўчалар қисман ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қуйида автомобиллар ҳаракати чекланадиган йўллар рўйхати билан танишинг:

“Ўзбекистон меҳмонхонаси” автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;
Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;
Амир Темур шоҳ кўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан “Hyatt regency” меҳмонхонаси автотураргоҳигача.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз ва ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август