Бугун Президент уй-жой қурилишига бағишланган йиғилиш ўтказади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Бугун, 3 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 10 фоизидан ортиғи (100 мингдан зиёд) айнан уй-жой масаласи билан боғлиқ.

Йиғилишда Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда. Бунда ижтимоий уй-жой қуриш ва ижарага бериш, ипотека кредити шартларини енгиллаштириш ва биринчи бадал учун субсидиялар ажратиш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин. Қурилаётган мавзеларни инфратузилма ва ташқи коммуникациялар билан таъминлаш ҳолати, қурилиш сифати устидан назорат сустлиги танқидий муҳокама қилиниши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

уй-жой

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг