Бугун Президент Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига боради

Жамият

image

Бугун, 18 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Президент Шавкат Мирзиёев спорт ва транспорт инфратузилмаси объектларининг қурилишини кўздан кечиради.

Шунингдек, давлат раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишлари билан танишади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, муҳим ижтимоий дастурлар ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек Яшнобод\

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг