Бугун қарийб 650 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 20 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 206 нафарга ортиб, 51 640 нафарни ташкил этмоқда. Бугун жами 648 та янги ҳолат аниқланди. 

Янги касалланиш ҳолатлари: 

- 106 нафари Тошкент вилоятида;
- 100 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 56 ёшли Ў.Б. (эркак) ҳамда 77 ёшли Р.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Бугун жами ўлимлар сони 6 та бўлди 

Бугун Тошкент шаҳрида 436 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Самарқанд вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, 47 932 (+661) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 275 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг