“Green Card” жавоби чиқди. Натижалар қандай текширилади?

Жамият 8563
image

Бугун, 8 май куни АҚШнинг Турли миллат вакиллари дастурига (DV-2022. Халқ тилида “Green Card”) 2022 молия йили учун 2020 йил кузида топширилган аризалар натижаси эълон қилинди.

“Green Card” лотереяси натижалари  Тошкент вақти билан соат 21:00 да эълон қилинди.

Натижаларни dvprogram.state.gov/ESC pасмий сайти орқали билиб олишингиз мумкин. Бунинг учун иштирокчи рўйхатдан ўтганидан кейин олинган тасдиқ кодини (16 та белгидан иборат), фамилиясини, туғилган йилини киритиши зарур.

Жавоблар эълон қилинганидан кейин жуда кўп фойдаланувчилар текшириши натижасида сайт яхши ишламаслиги мумкин.

Маьлумот ўрнида, Америка резиденти бўлиш имконини берувчи Electronic Diversity Visa Program дастури 1990 йилдан буён фаолият олиб боради. 
Битта дастур давомида 50 000 ўрин ажратилади ва минтақалар кесимида тақсимланади. Ҳеч бир давлатга 7 фоиздан ортиқ ўрин ажратилмайди. Ўртача, йилига 2755 нафар ўзбекистонлик ушбу лотереяни қўлга киритади. DV дастурида рўйхатдан ўтиш бепул.

Лотереяда ғолиб бўлганлар АҚШда қонуний яшаш ва ишлаш ҳуқуқини қўлга киритади. Бундан ташқари ўзи билан бирга турмуш ўртоғини (агар бўлса), 21 ёшдан кичик бўлган ва оила қурмаган бир нафар фарзандини олиб кетиш, кейинчалик, 5 йил яшаб Америка фуқаролигини олиш имкониятига эга бўладилар.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 188
Рейтинг: 3
t
×