Бугун G7 етакчилари саммит ўтказади
Олам
−
06 Декабрь 2023
5347Бугун, 6 ноябрь куни кечқурун Япония Бош вазири Фумио Кисида G7 онлайн саммитига мезбонлик қилади, унга Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам таклиф қилинган. Бу ҳақда Япония Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хирокадзу Мацуно матбуот анжуманида маълум қилди.
"6-сана оқшомида Бош вазир Фумио Кисида G7 раиси сифатида “Катта еттилик” етакчилари ўртасида онлайн музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Учрашув бошланишида G7 етакчиларидан ташқари Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам иштирок этади", дейди у.
Мацунонинг айтишича, G7 етакчилари “халқаро ҳамжамият олдида турган муҳим масалалар”, жумладан, Украина, Яқин Шарқдаги вазият ва сунъий интеллект билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Учрашувнинг аниқ вақти айтилмаган. Президент Жо Байденнинг Оқ уй томонидан эълон қилинган жадвалига кўра, G7 етакчиларининг видеоконференцияси АҚШнинг Шарқий қирғоқлари вақти билан 09:30 (Тошкент вақти билан 19:30) га белгиланган. Америка томонига кўра, маслаҳатлашувлар ёпиқ эшиклар ортида ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бу йил G7'га Япония раислик қилмоқда. “Катта еттилик” саммити май ойида Хиросимада бўлиб ўтган ва унда ҳам Зеленский иштирок этган.
LiveБарчаси