Бугун Фарғона “свет”сиз қолиши мумкин

Жамият

image

Бугун, 20 февраль куни   Фарғона водийсининг айрим ҳудудлари электр энергиясидан узилиши мумкин. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, баҳор мавсумида водий истеъмолчиларини электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида 500 кВли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, 20 февраль куни соат 09:30 дан 16:00 га қадар Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли Л-503 электр узатиш тармоғида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан водийнинг айрим ҳудудларида ушбу вақт оралиғида электр энергияси таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилиши мумкин.

“Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг