Бугун Бекзод Абдураҳмонов таэквондочи Нигора Турсунқуловага уйланяпти

Спорт

image

Бугун, 14 август куни Эркин кураш бўйича Олимпия ўйинлари совриндори Бекзод Абдураҳмонов ва таэквондо бўйича Осиё ўйинлари совриндори, Токио Олимпиадасида Ўзбекистон байроқдори бўлган Нигора Турсунқулованинг никоҳ тўйи бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 6 августида Абдураҳмонов эркин кураш бўйича 74 кг вазн тоифасида Олимпиада бронза медалини қўлга киритган эди. Шу куни унинг оила аъзолари Бекзод Абдураҳмонов уйланаётгани, келин таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Нигора Турсунқулова эканини айтиб ўтишган эди.

Бекзод Абдураҳмонов икки марта Жаҳон чемпионатида бронза медали, Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати олтин медалини қўлга киритган. Бугунги кунда эса ММА’да ҳам фаолият юритаётган спортчи 7 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Маълумотларга кўра, тез кунда у UFC промоушени билан шартнома имзолайди.

Нигора Турсунқулова таэквондо бўйича Осиё чемпионатида олтин ва бронза, Осиё ўйинларида бронза, Бутунжаҳон армия ўйинларида эса кумуш медалга сазовор бўлган, Рио ва Токио Олимпиадасида иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, Бекзод Абдураҳмонов Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Токио Олимпиадасида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Нигора Турсунқулова Бекзод Абдураҳмонов Никоҳ тўйи

Баҳолаганлар

794

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made