Бугун Баҳодир Жалолов жанг қилади

Спорт

image

Бугун, 21 июнь Россиянинг Қозон шаҳри мезбонлик қилаётган BRICS спорт ўйинларининг бокс баҳслари давом эттирилади. Мусобақанинг ярим финалида бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар жамоаси тўлиқ таркиб билан иштирок этади.

Ярим финалда Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов мезбон спортчи Давид Суровга қарши рингга кўтарилади. Жанг кун доирасидаги бокс баҳсларини якунлаб беради.

Бугун рингга кўтариладиган ўзбекистонлик боксчилар рўйхати:

  • -48 кг: Шодиёржон Мелиқўзиев – Асилбек Аманқул уулу (Қирғизистон);
  • -51 кг: Асилбек Жалилов – Баир Батлаев (Россия);
  • -54 кг: Шаҳзод Музафаров – Адилет Қочқинбеков (Қирғизистон);
  • -57 кг: Худойназар Файзов – Максим Панков (Россия);
  • -60 кг: Дилшод Абдумуродов – Аршак Товмасян (Россия);
  • -63,5 кг: Адҳамжон Муҳиддинов – Иля Попов (Россия);
  • -67 кг: Шавкатжон Болтаев – Гурам Гагиев (Жанубий Осетия);
  • -71 кг: Ҳавасбек Асадуллаев – Сиргак Абдижонар (Қирғизистон);
  • -75 кг: Жавоҳир Умматалиев – Миршариф Казимзаде (Озарбайжон);
  • -80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев – Раҳеманду Ҳалимулати (Хитой);
  • -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Вадим Шеблийкин (Россия);
  • -92 кг: Мадиёр Сайидраҳимов – Ватан Ҳусейнли (Озарбайжон);
  • +92 кг: Баҳодир Жалолов – Давид Суров (Россия).

Маълумот учун, жанглар Тошкент вақти билан 14:00 дан кейин бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Баҳодир Жалолов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made