Бугун Америка кубоги старт олди
Спорт
−
21 июн 2024 3880 1 дақиқа
Бугун, 21 июнь тонгида футбол бўйича Америка кубоги баҳслари старт олди. Турнирнинг дастлабки ўйинида Аргентина Канада билан куч синашиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги голларга Хулиан Альварес ва Лаутаро Мартинес муаллифлик қилди. Мазкур гуруҳнинг иккинчи ўйинида Чили Перу билан баҳс олиб боради.
23 июнь тонгида Эквадор-Венесуэла, Мексика-Ямайка билан куч синашади. Эквадор-Венесуэла учрашув Тошкент вақти билан 3:00 да бошланса, Мексика-Ямайка баҳси 6:00 да старт олади.
Маълумот учун, 48-Америка кубоги баҳсларига Америка Қўшма Штатлари мезбонлик қилмоқда. Турнир ўйинлари мамлакатнинг 14 та шаҳридаги 14 стадионда бўлиб ўтади. Баҳслар 14 июлга қадар давом этади.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август