Бугун Абдусатторов халқаро турнирда ўйин ўтказади

Спорт

image

Бугун, 4 февраль куни ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов халқаро мусобақадаги юришини бошлайди. 

Абдусатторов Германия Бундеслигасининг 5-тури доирасида “SC Viernheim” клуби таркибида чехиялик Таи Нгуенга қарши дона суради. Нодирбек ушбу турнирда 2 та ўйин ўтказади ва кейин Дюсселдорф мезбонлик қиладиган халқаро турнирга тайёргарлик кўради.

29 январь куни ўзбекистонлик шахматчи Нидерландия мезбонлик қилган “Tata Steel Chess-2023” халқаро турниридаги охирги ўйинини ўтказиб, якунда мусобақани 2-ўринда якунлаганди.

Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2023” мусобақаси якунлангач, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” - “Олтин минора” совринини қабул қилиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг