Бугун 4 сайёра бир вақтда кўринади

Бу қизиқ

image

Бугун, 2 январь кечаси осмонда бир нечта сайёраларнинг бирга кўриниш бериши маълум қилинди. Бу ҳақда фазовий тажрибалар ўтказишга ихтисослашган NASA ташкилоти хабар берди.

Қуёш ботгандан сўнг Венера, Сатурн, Юпитер ва Марс сайёралари бир вақтнинг ўзида кўринади. Уфққа энг яқин сайёра Венера бўлиши кутилмоқда. Ер юзининг ҳар қандай нуқтасидан бу ҳолатни кузатиш мумкин. Бундан ташқари, Альтаир, Фомальҳаут ва Альдебаран каби ёрқин юлдузлар ҳамда Плеиадес юлдузлар туркуми ҳам осмонда чақнаб туради.

Бу каби ҳолат олдин ҳам такрорланган бўлиб, декабрнинг сўнги кунида Ой ва Меркурий сайёраси бир вақтнинг ўзида кўринган. Шунингдек, ўша куни Нептун ва Уран сайёралари ҳам бир пайтда кўриниш берган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

1

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг