Буффон “Парма” билан шартномасини узайтирди

Спорт

image

Жанлуижжи Буффон ҳали бери фаолиятини якунлаш ниятида эмас. 44 ёшли италиялик дарвозабон “Парма” билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

Шартнома имзолангач, Жанлуижжи Буффон барча кутган воқеалик содир бўлгани ҳақида айтган.

“Бу ажойиб кун. Мен, президент, мухлислар ва умид қиламанки, бутун шаҳар хоҳлаган ҳодиса бўлди”, деган Буффон.

Маълумот ўрнида, Буффон профессионал фаолиятини 1994 йили айнан  “Парма” таркибида бошлаган. 2001 йилда у 52,8 миллион евро эвазига Туриннинг “Ювентус” клубига трансфер қилинган. “Зебралар” билан Жанлуижи энг юлдузли даврларини ўтказди. Италиялик поспон орада бир мавсум ПСЖ да ҳам кўриниш берди. Кейин яна Туринга қайтди. 2021 йилда эса “Ювентус”ни тарк этиб “Парма”га кўчиб ўтди ва ушбу клуб шарафини Италиянинг иккинчи даражали мусобақаси бўлган Б Серияда ҳимоя қилиб келмоқда. Буффон жорий мавсумида у 23 та ўйин ўтказиб, 23 та гол ўтказиб юборган.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made