Буффон неча ёшгача футбол ўйнамоқчилигини айтди

Спорт 2215
image

Италия терма жамоаси  ва “Ювентус” клубининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон 55 ёшгача футбол ўйнамоқчи эканлигини маълум қилди. У бу ҳақда журналист Альфредо Педулла билан суҳбатда айтиб ўтган.

“Фаолиятимни 55 ёшда тугатаманми? Ўйлашимча, тахминан шундай бўлади. Бутсларимни михга илгач, фаолиятимни мураббийлик қилиб, давом эттираманми? Билмадим. Футболдан кетгач, нима иш билан шуғулланишим ҳақида бир қарорга келганимча йўқ. Футболда қолишимга 100 фоиз ишончим комил эмас. Балки мен ўзимни янги ва соддароқ ишда синаб кўрарман. Чунки мен футболда ҳамма нарсани биламан. Албатта, янги нарсаларни ўрганиш мен учун қизиқ туйилади” деган Буффон.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда футбол афсонаси “Парма” таркибида Италия Б Сериясида 26 ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 27 та гол олиб чиққан.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 59
Рейтинг: 3
t
×