Будапештда Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Олам

image

Бугун, 4 октябрь куни Будапешт шаҳрида Венгрия Парламентининг биноси рўпарасидаги Лайош Кошут номидаги майдонда расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. 

Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига пиёда ва отлиқ аскарлардан иборат фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия Президенти Каталин Новак расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросим якунида фахрий қоровул тантанали равишда саф тортиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Будапештга кеча, 3 октябрь куни етиб борган эди. Унга рафиқаси – биринчи хоним Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг